my5
Sevimli

​ВЕРТОЛЁТДА ЎЗ ТЎЙИГА БОРАЁТГАН КЕЛИН ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ (ВИДЕО)

ДУНЁ 07.07.2017, 17:13
Теглар: Видео, Тўй, Келин
​ВЕРТОЛЁТДА ЎЗ ТЎЙИГА БОРАЁТГАН КЕЛИН ҲАЛОКАТГА УЧРАДИ (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда ўз тўйига кетаётган бразилиялик келин ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳалокат оқибатида келин билан бирга вертолёт учувчиси ва уч йўловчи ҳам ҳалок бўлган.

Фожиа 2016 йилнинг декабрь ойида Сан-Паулу шаҳрида рўй берганига қарамай, мазкур фожиа акс этган видео фалокатни тергов қилиш жараёнида аниқланди. Келин — Роземере де Насименто Силва куёвга сюрприз қилиш мақсадида осмондан тушмоқчи бўлган. Шунинг учун никоҳ тўйи нишонланаётган жойга “Робинсон-44” вертолётида акаси Сильвано ва фотосуратчи Найяли Кристина Невес ҳамроҳлигида йўл олган. Келиннинг олти ойлик ҳомиласи бўлган. Вертолётни эса Петерсон Пинейро номли учувчи бошқарган. Тўйга йиғилган уч юз нафар меҳмондан бир неча кишигина сюрприздан хабардор бўлган. Вертолёт белгиланган вақтга етиб келмагач, ваҳима кўтарилган. Вертолёт тўйхонадан атиги бир километр узоқликка қулаган. Ҳалокат юз берган жойдан Невес келинни суратга туширган смартфон топилди. Аввалига парвоз кўнгилдагидек давом этиб, вертолёт бирдан пастга қулаган. Терговчиларнинг фикрича, туман қалин бўлгани учун учувчи йўналишни тўғри аниқлай олмай, дарахга урилган.


Шарҳлар

Самарқандда аёлини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

13.01.2021, 13:06

Самарқанд шаҳрида уй-жой масаласида ўзаро келиб чиққан низоли вазият сабаб хотинини қасддан ўлдирган ва уйини ёқиб юборган шахсга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида...
"Пулларини олиб, ўзини ташлаб юбордик". Тошкентда 2 йигит 7 та банкоматни ўмарди (видео)

08.01.2021, 13:48

Яшнобод тумани ИИБга пойтахтдаги бир нечта банкоматлар ўмарилгани ҳақида тезкор хабар келиб тушган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида батафсил маълумот берилди.Хабар юзасидан олиб борилган тезкор...
"Куёвболанинг ёши мендан кичик". Муниса Ризаева турмушга чиқаётгани ҳақида маълум қилди (видео)

08.01.2021, 10:17

Хонанда Муниса Ризаева турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлган жонли савол-жавоб эфири чоғида маълум қилди. Хонанадага ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бир қанча...
Чилонзорда "Нексия" ёниб кетди (фото ва видео)

06.01.2021, 17:41

Ижтимоий тармоқларда "Бешёғочда "Нексия" ёниб кетди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 6 январь куни соат 14:10ларда Тошкент шаҳар,...