Долзарб мавзулар Фото

Рияд Маҳрез “Лестер”дан кетмаслиги айтилди

Добавлено: 08.07.2017, 18:25

“Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез бошқа клубга ўтмайди. Бу ҳақда “тулкилар” бош мураббийи Крейг Шекспир маълум қилди.

“Ҳавотир олишнинг кераги йўқ. Тўғри, кучли футболчининг жамоадан кетиши ачинарли бўларди. Лекин, Маҳрезнинг аалдаги шартномаси бор. Профессионал сифатида у келишув муддаини ўташи лозим. Унинг трансфери борасида ҳеч қандай таклиф олганимиз йўқ”, – деди Шекспир.

Ўтган мавсумда жазоирлик футболчи АПЛ доирасида 36 ўйин ўтказиб, 6 та голга муаллифлик қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии