2017 йил 7 июль куни Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий академик драма театрида Тошкент вилояти худудида яшовчи носоғлом бузғунчи ғоялар таъсирига тушган ва бугунги кунда ўз қилмишларидан чин қалбдан пушаймон бўлганлар, эхтиёжманд оилалар ва вилоятнинг барча сохаларида фаол бўлган аёллар учун “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Иштирокчилар театрга кириш қисмида мусиқачилар томонидан қизғин кутиб олинди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад албатта, бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги - халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, бугунги мураккаб даврда ғоявий ва ахборот хуружлари, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош этишда халқимизни айниқса ёшларимизни билимли ва юксак маънавиятли қилиб тарбиялашда китоб ўқишга бўлган муносабатларини уларнинг боболари ва ота-оналари томонидан сингдиришдан иборат.
Тадбир доирасида Ўзбекистон халқ артисти Ёқиб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Теша Мўминовлар бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари хақида гапириб, ўзларининг самимий тилакларини шеърлар орқали изхор қилишди.
Тадбир ниҳоясида иштирокчиларга “Иймон” спектакли намойиш этилди.