my5
Sevimli

​Президент Сергелидаги уй-жойлар қурилиши бўйича ўз кўрсатмаларини берди

ЖАМИЯТ 11.07.2017, 09:56
Теглар: Тошкент, Президент
​Президент Сергелидаги уй-жойлар қурилиши бўйича ўз кўрсатмаларини берди

Бугун Сергели туманининг 6-мавзеси улкан қурилиш майдонига айланган. Бу ерда 66 та 7 қаватли уй бунёд этилмоқда. Улар Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади. Мазкур турар жойлар туфайли 2 минг 500 дан зиёд оила янги уйга кўчиб ўтади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 10 июль куни мазкур уй-жойлар қурилиши билан танишди, деб ёзади ЎзА.

Мамлакатимизнинг барча шаҳару қишлоқларида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимизнинг ҳаётий муҳим манфаатларини таъминламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор асосида қурилаётган уй-жойлар шаҳарда яшаётган аҳолини, жумладан, ёш оилалар, уйга муҳтож фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2017-2020 йилларда мамлакатимиз шаҳарларида 945 кўп қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 кўп қаватли уй қурилиши белгиланган. Шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилмоқда.

Сергели туманидаги қурилиш ишлари учта майдонда олиб борилмоқда. 6-мавзедаги 66 та етти қаватли уй мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида ўз эгаларига топширилади. Бошқа майдонлардаги 36 та кўп қаватли уйни қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва инфратузилманинг бошқа объектлари қурилиши режалаштирилган.

Президентимиз ушбу уйлардан бирига кириб, бу ерда яратилаётган шароитлар билан қизиқди.

Мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича замонавий тизим яратилди, деди Шавкат Мирзиёев. Бу одамларнинг кўп йиллик орзу-истакларини рўёбга чиқарадиган муҳим йўналиш. Бу ишларни ўз вақтида бошламаганимизда шундай натижага эриша олармидик.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги ишларни яна бир бор танқидий кўриб чиқиш, одамлар ҳаёти учун яратилаётган қулайликларни янада ошириш, бунда масаланинг ҳар бир жиҳатига эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

Қурилиш ташкилотларининг моддий-техник ва кадрлар салоҳиятини кучайтириш, массивларда манзарали дарахтлар ва гуллар экиш, шаҳарсозлик маданиятини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Бу ерга кўчиб келадиган аҳолининг дунёқарашини бойитиш ва масъулиятини ошириш, аёллар ва ёшлар учун иш жойлари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Сергели туманини комплекс ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар намойиш этилди.

Шарҳлар

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган U-22 Осиё чемпионатининг янги санаси маълум қилинди

21.11.2021, 17:05

шу йил Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. Аммо, маълум...
Тошкентда кир ювиш кукунларини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган цех фош этилди

10.11.2021, 18:36

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан “The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ЯТТ “С.Х.” тегишли ҳужжатлари бўлмаган...
Тошкентда Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

06.11.2021, 22:06

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда Тошкент...
Ҳар бир сўм инвестиция иқтисодиётга натижа бўлиб қайтиши, халқимиз манфаатига хизмат қилиши керак - Президент

04.11.2021, 21:03

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Давлатимиз томонидан оқилона иқтисодий дипломатия...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси