Му5
44

​“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ИЛК БОР ОЧИҚ БАДИИЙ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

ШОУ-БИЗНЕС 12.07.2017, 21:32
Теглар: Шоу-бизнес
3274
​“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ИЛК БОР ОЧИҚ БАДИИЙ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

Эндиликда хонандалар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига қўшиқларни жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига лицензия олиш тартиби юзасидан турли савол ва таклифлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан илк маратоба ошкора тартибда, шафофлик тамойили асосида очиқ Бадиий Кенгаш ташкил этилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг матбуот хизмати хабар берди.

Бундан кўзланган асосий мақсад 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури ҳамда “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш, шунингдек, лицензия талабгорларига Ижодий вакиллар гуруҳи томонидан қўйиладиган талаб ва шартларга амал қилиш борасида ошкоралик тамойилларига эришиш, халқимиз, айниқса ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган саёз, савияси паст, миллий маънавиятимизга зид бўлган қўшиқлар пайдо бўлишини бартараф этишдан иборат.

Авваллари хонандалар ўз қўшиқларини дискка ёздириб, қўшиқ матнларини илова қилган бўлсалар, эндиликда эса хонандалар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига келиб ўз репертуарларидаги қўшиқларни ижодий кўмаклашувчи вакиллар (шоир, бастакор ҳамда устоз хонандалар) таркибидан иборат гуруҳига жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи хулосасидан келиб чиқиб, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар ижрочиларига лицензия берилади.

Куни кеча Туркистон саройининг кичик мажлислар залида Ижодий вакиллар гуруҳининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 32 нафар лицензиатнинг қўшиқлари Кенгаш аъзолари олдида жонли равишда тингланди.

Лицензия олмоқчи бўлган ёш ижрочи ижодкорларга ҳамда кенг оммага лицензия бериш, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода ўз ижодий салоҳиятини намойиш этишни очиқ намойиш этиш мақсадида оммавий ахборот воситалари жалб этилди. Бу эса лицензия олмоқчи бўлган талабгорларга нафақат жонли ижродаги имтиҳон балки, етук мутахассислар томонидан билдирилган фикр мулоҳазалар маҳорат дарсларига айланмоқда.

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
​ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ДИЛОЗОРЛИКДАН ҚЎРҚАМАН, ҚАЛБИМНИ СИНДИРГАНЛАР КЎП...»

20.07.2017, 16:31

У иродали аёл. Табассуми ортига яширилган ҳақиқатларни ўзгаларга билдирмайди. Гоҳида кўзлари ёшланиб, киприкларига енгил титроқ кириши мумкин, аммо шунда ҳам ўзида куч топиб, яна табассум...
​Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаевага видеомурожаат йўллади(Видео)

11.07.2017, 10:00

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевага қарата ёзган ҳақоратли постини Instagram`даги саҳифасидан ўчириб ташлагани ва жаҳл устида ёзган ҳақоратлари...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz