Ўзбекистон илму-фан оламида яна бир оғир жудолик юз берди.
Ўзбекистон халқ табобати Академияси раиси Муҳаммаджон Ҳамроев вафот этди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.
"Юртимизнинг таниқли зиёлиси, олими, қадрдонимиз Муҳаммаджон Ҳамроевнинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзоларига, қариндош-уруғ, ёру-биродарларига чуқур таъзиямизни изҳор қиламиз. Илоҳо жойлари жаннатда бўлсин, барча қилган яхши амаллари қиёмат куни мушкулларини осон қилсин. Жаноза бугун "Минор" жомъе масжидида ўқилади",—деб ёзади шоир ўз саҳифасида.
"Darakchi.uz" таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдирамиз.