Шу кунларда пойтахтимизнинг Сергели туманида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Президент Қарорига асосан, бу ерда имтиёзли кредит эвазига олиш мумкин бўлган янги 7 қаватли уйларнинг қурилиши кетмоқда.
Умумий режада – республика бўйлаб 500 кўпқавватли уйларни барпо этиш, шулардан 191 таси бу йил топширилади. Тошкентда 66 уйни шу йилнинг сентябрида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Уйлар энг аввало яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга берилади. Уйларни олишга расмий иш жойи бўлмаган, СТИР бўлмаган, шунингдек фуқаролиги бўлмаган, пенсионер ҳамда Тошкентда рўйхатдан ўтмаган фуқароларга берилмайди.
Бундай уйларни олишни истаган фуқаролар яшаш жойи бўйича туман ҳокимиятида ташкил қилинган комиссияга мурожаат қилишлари лозим.
“Даракчи плюс” нашри журналисти қурилиш жойида бўлиб, уйларнинг ташқи ва ички кўринишини суратларга муҳрлади.
Қурилиш майдонларининг кўриниши мана бундай:
Ташқи фасад бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.
Бирдан тўрт хонагача бўлган уйларнинг барчаси тайёр ҳолда, таъмирлаш ишлари, жиҳозлар, маиший техника ва тайёр сантехника билан топширилади.
Уйларда рақамли ТВ ва оптик толали интернетга уланиш учун ҳам имконият ҳозирланган.
Режага ўсимликлар ҳам киритилган:
Ювиниш хоналари кафеллар билан жиҳозланган.
Ошхона жиҳозлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.
Ертўлага тушиш йўли
Подъездларда домофон ва лифтлар кўзда тутилган
Янги уйларнинг ҳар бирининг алоҳида иссиқлик таъминоти мавжуд: