АсосийShou-biznes

​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ

'​ЮЛДУЗ РАЖАБОВА INSTAGRAM`ДА ҚЎПОЛ ИЗОҲ ҚОЛДИРАДИГАН ЙИГИТЛАРДАН НОЛИДИ'ning rasmi

Актриса Юлдуз Ражабованинг эрта тонгдан кайфияти бузилди.



“Тонг хайрли бўлмайди, деб ёзади актриса.—Ростини айтсам, мени инсонларнинг мана шундай реакцияси ҳайратга солади. Қизиқ, уларнинг муаммоси нимада? Нафақат менда, балки кўпчиликда бунақа хунук изоҳларга дуч келяпмиз. Ёки ҳаммасини белгилаб, кўрсатиш керакмикан? Қизиқ, бу инсонлар ўзлари ёзган изоҳни қайтиб ўқирмикан? Ёки шунчалик терилари қотганмикан? Қиз болами у, ўғил боламианглаб бўлмайди. Наҳотки шу даражада “тарбияли”бўлишса, яна “ўзбексану русча ёзиб нима қиласан?” деган изоҳларнинг сийқаси чиқиб кетган. Ҳурматли дўстлар, Оллоҳимга шукур тилларни биламиз ва қайси тилда изоҳ қолдиришни, майлими ўзимиз ҳал қилсак.. Инсонни хурмат қилиб биринчи сизлашни ўрганиш керак.. Сизлашни хоҳламайсизми? Қайсидир инсонни хушламайсизми? А унда инстаграм тармоқларида уни ўқиманг. Битта (левий) профил очволиб , қўрқоққа ўхшаб изоҳлар қолдирманг. Жуда ҳам ачинарлиси, бу ишни кўпинча йигитлар қилишмоқда. Биз ақллимизми - ақлли эмасмизми бу муҳим эмас.! Муҳими сизлар ақлли бўлсангиз бўлгани..”

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар