Му5
3

​НОМАРД КУЁВНИНГ ҚИЛМИШИ

ЖИНОЯТ 24.07.2017, 10:57
11865
​НОМАРД КУЁВНИНГ ҚИЛМИШИ

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини юксалтиришда оиланинг ўрни муҳим саналади. Инсоннинг илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Оила муқаддас қўрғон дея таърифланиши ҳам бежизга эмас.

Янги қурилган оила эр ва хотиннинг бурч ҳамда ўзаро муносабатлари билан янада мустаҳкамланади. Бироқ, оила шаънини ўйламай, калта фикрлаш оқибатида фарзандлари ва турмуш ўртоғининг ҳаловатини бузиб, тинч оила ҳаётини издан чиқараётган кимсалар ҳам бор.

Хонқалик Собир Жумаев (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ана шунақалар тоифасига киради. Дастлаб туппа-тузуккина йигит эди. Аммо кейинги пайтларда нобоп кимсаларга қўшилдими, ўзгарди-қолди. Ҳар хил нарсаларни баҳона қилиб. Қилдан қийиқ ахтаришга тушди.

Ҳамманинг сабр косаси қачондир тўлади. Собирнинг аёли Нигора ҳамм аввалига тишини тишигша босди. Аммо, эрига инсоф битавермагач, ота уйидан паноҳ излади. Болаларини эргаштириди-ю, отасиникига йўл олди.

Ёлғиз қолиб, қилмишлари ҳақида яхшилаб ўйлаб кўриш ўрнига тағин жаҳл отига минган С. Жумаев қайотаси Х. Давлетовникига равона бўлди. Салом-аликсиз муддаога ўтган куёв туомуш ўртоғига нимага сабабсиз кетиб қолганлигини сўради. Нигора эса ҳозир бора олмаслигини, уч-тўрт ўтгач қайтишини маълум қилади. Собир эса, Нигоранинг гапларига қулоқ солмас, қайтага куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратларди.

Аввалига “эр-хотин ўзлари келишиб олишар” дея бир четда қараб турган қайнота куёвининг овоз пардалари тобора баландлаётганини кўриб, ўзини тутиб туролмади.

  • Менга қаранг куёв, — деди у аранг ўзини босиб. – Ҳозир сиз билан тортишиб, сизнинг ҳам ўзимнинг ҳам кайфиятимни бузмайин. Бугун бориб, уйда дамингизни олинг. Эртага отангиз билан бирга келинг, ҳаммасини ётиғи билан гаплашамиз.
  • Нима? Сен кимни пасткаш деяпсан?

Собир ҳарқалай қайнотасининг салобати босдими, ўзича минғирлаганча ортига бурилди. Хайр-манзурни ҳам насия қилиб, уйига жўнади.

Жаҳлдан тушмаган С. Жумаевни уйида опаси ва поччаси хавотир билан қарши олишди.

— Муаммонинг ечимини топамиз, ўзим олиб келаман келин билан болаларни, — деди поччаси. – Кечроқ сен билан ўзим бораман қайнотангнинг олдига.

Вақт ўтиши билан Собирнинг ғазаби сўниш ўрнига тобора аланга оларди. Қайнотасининг танбеҳи унинг иззат-нафсига тегди. Ахир у ёш бола эмас, ёки мактуб ўқувчиси эмаски, отасини эргаштириб борса?

“Йўқ буларни тек қўйиб бўлмайди”. Собирнинг охирги қарори шу бўлди. Поччаси билан йўлга отланган Собир Жумаев ҳеч кимга сездирмасдан эпчиллик билан ошхонага кириб, пичоқ олишни ҳам унутмади.

Манзилга етиб келишгач, поччаси унга уқтирди:

— Жаҳлинг тезроқ, шунинг учун ҳозир сен машинада ўтириб тур. Қайнотанг билан ўзим гаплашиб, болаларингни опчиқаман. Яна орқамдан кириб, ишни расовини чиқариб юрма!

Машинада ўтирган Собир учун ҳар бир дақиқа йилларга чўзилгандек бўлди. Поччаси ҳадеб чиқавермагач, қайнотасининг уйига кириб борган С. Жумаев суҳбатга қўшилди. Уйга кетишга розилик билдирмаётган турмуш ўртоғининг гапларига тоқат қилолмай турганида қайнотасининг гаплари уни баттар жаҳлини чиқаради.

— Почча, юринг, ялинманг бу пасткашларга. Қизи ҳам керакмас менга, — деди поччасининг енгидан тортиб.

Оиласи шаънига ёғилаётган бу каби ҳақоратларга чидай олмаган қайнака куёга қўл кўтаришгача борди. Шундан сўнг енг ичида яширилган пичоққа ҳам иш топилди.

Куёвидан ҳар қандай кескинликни кутса-да, пичоқ билан ҳужум қилиши қайнотанинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаганди. Номардд куёвнинг қўлидаги пичоқ кўксига санчилганда, ҳаммасини тушўунди, аммо кеч... Оилавий қўйдди-чиқдилар орқасидан келиб чимққан жанжал қайнотанинг бевақт ўлими билан интиҳо топди.

Суд ҳукмига кўра С. Жумаевга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Наргиза БЎРОНОВА,

журналист

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz