my5

ТОШКЕНТДА GENTRA ИШТИРОКИДА МУДҲИШ ЙТҲ ЮЗ БЕРДИ. ҚУРБОНЛАР БОР

ЖАМИЯТ 26.07.2017, 10:25
Теглар: Авто, ЙТҲ
7241
ТОШКЕНТДА GENTRA ИШТИРОКИДА МУДҲИШ ЙТҲ ЮЗ БЕРДИ. ҚУРБОНЛАР БОР

25 июль куни соат тахминан 16:30 ларда Тошкентнинг Яшнобод тумани Қўйлиқ-3 даҳасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда Facebook`нинг "Водители Ташкента" гуруҳида фотохабар қолдирилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Gentra автомобили ҳайдовчиси юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан четга чиқиб кетган.

Gentra тахминан 120 км/соат тезликда келиб, йўлдаги чуқурга тушиб кетган ва дарахтга урилган.

Суратда машинанинг олд ва тепа қисмлари бутунлай тиклаб бўлмайдиган ҳолатда эканлигини кўриш мумкин. ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси Ринат исмли ёш йигит ва унинг йўловчиси бўлган яна бир йигит ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг ёзишича, тез ёрдам тезда етиб келган. Бироқ, улар келганида Gentra ҳайдовчиси жонсиз бўлган, унинг йўловчиси эса шифохонада вафот этган.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
Наманганда ЙТҲ: бир қурбон ва 3 жабрланувчи бор

02.02.2020, 16:02

1 февраль куни соат 07:10 ларда Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.Поп туманида...
Наманганда “Нексия” 30 кишини олиб келаётган “ИСУЗИ”га урилди. Қурбон бор

15.01.2020, 10:22

2020 йил 14 январь куни соат 08:20 ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.Дастлабки маълумотларга кўра,...
“Матиз” уриб кетган ўқувчи касалхонада вафот этди

03.01.2020, 09:41

2020 йил 01 январь куни соат 01.25 да, Узун тумани “Тожикобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ЙТҲ содир бўлди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати. Шу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81