my5

Мустафо БАФОЕВ: “Мени 50 ё шимда ҳам талаба дейишган!”

ШОУ-БИЗНЕС 11.11.2013, 13:52
4747
Мустафо БАФОЕВ: “Мени 50 ё шимда ҳам талаба дейишган!”
Бу галги суҳбатдошимиз аслида хонанда бўлишни орзу қиларди. Аввалига отаси, кейин устози бунга қаршилик қилади. Тақдир эса унинг қўлидан етаклаб, мусиқа оламига олиб киради. Аввалига, созанда, кейин бастакорлик бўйича таълим олди. Аста-секин мусиқий асарлар ёза бошлайди. Бугун эса отасининг истаги билан агроном ёки қўлидаги дипломи туфайли оддий мусиқа ўқитувчиси эмас, балки бастакор, дирижёр, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо БАФОЕВ — У. Жаҳон саҳналарида янграган симфония ва операларнинг, юзлаб мусиқий асарларнинг муаллифи бугунги даражага умрнинг турфа бекатларини босиб ўтиб етиб келган.
 
1-бекат: “Хонанда бўлишни орзу қилардим”
Бухоронинг чекка қишлоқларидан бирида, оддий оилада катта бўлганман. Отам ҳисобчи, онам деҳқон эди. Бафо отамнинг исми. Вафо сўзи Бухоро шевасида “бафо” дейилади. Бизнинг болалик давримизда техника ривожланманган, қишлоқларга электр ҳам етиб бормаганди. Битта амаким мусиқага қизиқарди, най чаларди. Негадир доим “Сен мусиқачи бўлишинг керак”, деб айтарди. Тўйларда мусиқасиз, ҳеч қанақа тайёргарликсиз ашула куйлардим. Отамга хонанда бўлиш ҳақидаги истагимни билдирганимда, “Бизнинг авлодда санъаткор бўлмаган. Мактабни тугатиб, қишлоқ хўжалиги институтига кирасан. Агроном бўласан. Қара, ҳозир колхозларда агрономларнинг обрўси баланд”, деган. Мен эса 7-синфни тугатиб, Бухоро мусиқа билим юртига бордим. Ўшанда Аҳмад Ихтиёров раҳбар эди. У киши ниятимни эшитиб, “Сен хонанда бўлма. Ҳали ёш боласан. Овозинг ёшинг улғайгани сари ўзгариб боради. Яхшиси, созанда бўл”, деганди. Шу билан мени ғижжак чалиш бўлимига ўқишга олишди. Тўғриси, ғижжак қандай соз эканлигини билмасдим. Сентябрда ўқишга бориб, унинг нималигини кўрдим. Қарасам, тиззага қўйиб чалинадиган, 4 та тори ва битта тайёқчаси бор асбоб экан. Ўқишда бир йил роса қийналганман. Ҳатто афсусланганман ҳам. Чунки бу соҳани тушунмасдим-да. Кейинги йили ётоқхонага кўчиб ўтдим. Ўша ердаги муҳит менда мусиқага муҳаббат уйғотган. Аста-секин ўзим мусиқа ёза бошладим. Фақат тортинчоқлигим сабаб, ёзганларимни ҳеч кимга кўрсатмасдим. Ўқишни тугатгач, устозларимнинг йўлланмаси билан Тошкент Давлат консерваториясига ўқишга келдим. Ўшанда то пойтахтга келгунча поездда ғижжак чалиб келганим эсимда.  

2-бекат: “Консерваторияда икки марта қайта ўқиганман”
Консерваторияда халқ чолғу асбобларини чалиш йўналишида ўқиб юрган кезларим домламиз Мардон Насимов мусиқа ёзишимни сезиб қолган. “Сен бола мусиқа ёзаяпсан-а? Уялмасдан кўрсат менга”, деганди ўшанда. Кейин бошқа домлалар ҳам мусиқаларимни эшитиб  кўриб, “Аслида бастакор бўлишинг керак экан”, дейишган. Аммо ўқув йўналишини ўзгартириш имкони бўлмаган. Битирув имтиҳонида ҳам ўзим ёзган мусиқани чалгандим. Ўқишимни тамомлагач, “Ишланг, кейин бастакорликка ўқийсиз”, деб айтишди. Шундан сўнг Бухоро педагогика уневерситетида ишлай бошладим. Раҳматли устозим Мардон Насимов доим қўнғироқ қилиб, “Қачон келасан пойтахтга”, дерди. Мен эса “Домла, уйландим, икки қизим бор. Ўқишга боролмайман”, деб жавоб берардим. Ота-онам қайта ўқишимга қарши эди. “Мана, олий маълумотлисан. Бўлди, энди ишла”, дейишаррди. Лекин кўнглим мусиқий асарлар яратишни истарди. Охири аёлимга “Ҳали ёшмиз. Ҳозир бастакорликка ўқиб олсам, яхши бўларди”, деб таклиф билдирдим. У рози бўлди. Шу билан қайтадан консеваториянинг бастакорлик йўналишига имтаҳон топшириб, ўқишга қабул қилинганман. Ўшанда йигирма етти ёшда эдим. Ўқишни тугатган йилим “Бухоронома” деган оратория ёзганман. Ўша асарим учун Бастакорлар уюшмасига аъзо бўлганман.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10129.56
USD -7.64
10955.12
EUR -33.6
137.54
RUB -0.72