Мажбурий ижро бюроси 26 июлга қадар энергоманбаларни истеъмол қилиш бўйича қарздорлар сонини маълум қилди.
“Даракчи Плюс” нашрига МИБдан маълумот беришларича, қарздорларнинг умумий сони 854 235 кишини ташкил қилди.
Уларнинг умумий қарзлари 540 миллиард сўмдан ошди. Шундан пойтахт аҳолисининг 221 нафари электрэнергиядан, 359 киши табиий газдан узиб қўйилган.