Му5
3

УЧТЕПА ТУМАНИДАГИ ШИФОХОНАДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН СУМКАДАН 1 МИЛЛИОН СЎМ ЎҒИРЛАНДИ

ЖИНОЯТ 07.08.2017, 14:48
4999
УЧТЕПА ТУМАНИДАГИ ШИФОХОНАДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН СУМКАДАН 1 МИЛЛИОН СЎМ ЎҒИРЛАНДИ

ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, 2017 йилнинг 2 август куни тахминан соат 10:30 ларда, Рахматхонова Муқаддас Адиловна, Учтепа туманида жойлашган шифохонанинг муолажа хонасида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган фуқаро Колтинова Ольга Алексеевнага тегишли сумкаси ичидан 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаган.


Мазкур ҳолат юзасидан, Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шарҳлар