13

Октябрь тўйлари!

ШОУ-БИЗНЕС 12.11.2013, 10:13
6876
Октябрь тўйлари!
Баҳор ва куз ойлари тўйлар мавсуми эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мазкур йилнинг куз ойи эса, санъаткорларимиз учун анчайин омадли бўлди, десак янглишмаймиз.

Биргина ўтган ойнинг ўзида машҳурлардан бир эмас, нақ уч нафари висол оқшомларини нишонлашди...

ИККИ ЙИЛЛИК СЕВГИ СОҲИБАСИ

Аввалига ўз фаолиятини “Офарин” ансамблида бошлаган раққоса Зарина Аҳмедовани кўпчилик Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг “Зуҳрахоннинг рўмоли” клипи орқали яхши танишади. Раққосанинг тўйи баъзи оилавий сабабларга кўра, мазкур йилга қолдирилганди. Икки йиллик севги соҳиблари ва ниҳоят 19 октябрда ўз бахт тўйини яқинлари билан нишонлашди.
БЎЙДОҚЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШДИ!



“Афруз” гуруҳи вакили Жамшид  шу кунгача бўйдоқлар рейтингининг етакчи поғоналарини эгаллаб келаётганди. 28 октябрь куни эса, хонанда бўйдоқлик билан хайрлашиб, севган қизига уйланди. Уларнинг қувончли кунида барча яқинлари ва эл ардоғидаги санъаткорлар хизматда бўлишди.
ТАСОДИФИЙ УЧРАШУВНИНГ БАХТЛИ ЯКУНИ 

Хонандаларга ёзиб берган шеърлари орқали танилган шоир Аҳад Қаюм эса, 31 октябрь куни бахтли кунини нишонлади. Юлдуз исмли қиз билан ҳаётини боғлаган Аҳад, тасодифий учрашуви бахтли якун билан тугаганидан беҳад шод! Энг қизиғи, беш ойлик танишув мобайнида шоир бўлажак рафиқасига бағишлаб, “Юлдузим менинг” номли китобини нашрдан чиқарди.

 Оилавий ҳаётга қадам қўйган машҳурларга фақат қувончли дақиқалар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз! 

Алия ТУЛЕМБАЕВА
тайёрлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11