12.11.2013 10:31
“Ўзбекнаво” 3 нафар иқтидорли талабага махсус стипендия тайинлади
Стипендиатлар билан танишинг: Олий таълим муассасасида таҳсил олаётганлар бўйича: Акмалжон Ибодов – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 3-босқич талабаси; Ўрта-махсус таълим муассасасида таҳсил олаётганлар бўйича: Гуласал Абдуллаева – Наманган санъат коллежининг 3-курс талабаси;
Ирода Юсупова – Ўзбекистон давлат консерваторияси қошидаги академик лицейнинг 2-курс ўқувчиси. Стипендиатлар учун банкдан махсус пластик карточкалар очилган бўлиб, ҳар ойда стипендия суммаси талабанинг ҳисоб-рақамига ўтказиб борилади.