Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни Таиланднинг Пхукет оролидаги "Le MERIDIEN Phuket Beach Resort" меҳмонхонасида севган инсонига турмушга чиқди.
Ўзига хос тарзда ўтган тўйдан фото ва видеолар Ситоранинг дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Ситора тўйида Art by Sofia бренди томонидан тақдим этилган келинлик либосини кийди.
Аввалроқ, актриса туркларнинг "Kara Sevda" сериалини севиб томоша қилганини ва ўзининг тўйи ҳам худди сериал қаҳрамонлариникидек ўтишини орзу қилгани учун тўйини айнан Таиландда ўтказишга қарор қилганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ситоранинг турмуш ўртоғи 27 ёшда. У тадбиркорлик билан шуғулланади.
"Darakchi.uz" жамоаси номидан Ситорага оилавий бахт тилаймиз!
22.01.2021, 22:00
Сал аввал санъатни тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқларда навбатдаги шов-шувли видеоси тарқалди. Унда собиқ хонанда, Ўзбекистон президентидан уни республиканинг бирор ҳудудига ҳоким этиб тайинлашини сўраган."Эшитишимча,...22.01.2021, 14:01
Cал аввал Наманган вилояти Мингбулоқ туманида кучли шамол сабаб аҳоли хонадонлари томларининг қулаб тушгани хабар қилинган эди. Мазкур талофат юзасидан "Замон" информацион дастурида батафсил маълумот...22.01.2021, 12:25
Фарғона вилоятининг қўштепа туманида фуқаро “Москвич”ни ҳайдаб кетаётганида кутилмаганда бошқарувни йўқотди. Оқибатда Катта Фарғона каналига тушиб кетган. Бу ҳақда Замон инфармацион дастури хабар бермоқда. Чамаси соат 20:40...20.01.2021, 14:29
Жаҳонги Отажонов президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи. Қўшиқчи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида гапирган.“Ижтимоий тармоқларда 2021 йилнинг биринчи мартидан Ўзбекистонда президентлик сайловларига тайёргарлик бошланиши...