Долзарб мавзулар Абитуриент

​ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИДА 6.000 АҚШ ДОЛЛАРНИ ЎМАРГАН ШАХСЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ​

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 10.08.2017, 12:34
2017 йилнинг 4 август куни тахминан соат 21:00 ларда, Айдаров Пулат Жумабаевич, Раджабова Мухтарам Қахрамон қизи, Эргашев Санжарбек Фурқат ўғли ва вояга етмаган Акбаралиев Жавохир Умид ўғли, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманидаги пиёдалари йўлагида бўла туриб, фуқаро Максудов Махкамжон Хусановичнинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган 6.000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ва бошқа мулкини эгаллаб олишган.

ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии