Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

ЯККАСАРОЙ ТУМАНИДА ​​ҚЎШМАЧИ ЭРКАКНИНГ ҚИЛМИШИ ОШКОР ЭТИЛДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 11.08.2017, 14:32

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИБ томонидан ўтказилган “Тозалаш” тадбири давомида профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

9 август куни соат 22:00да, КХАЙ кўчаси 2А уйда жойлашган «Шаҳрисабз Табака» кафеси олдида, Миробод тумани, Нукус кўчасида яшовчи Э.А. (1993 йилда туғилган) 40.000 сўм пул эвазига, Олмазор тумани Зарқайнар кўчасида истиқомат қилувчи А.И. (1995 йилда туғилган) ва Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Элтамгали” маҳалласида яшовчи М.Н.ларга (1990 йилда туғилган) жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 40.000 сўм пул олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ томонидан фуқаро Э.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии