Му5
4

ПОЙТАХТ АЭРОПОРТИДА САЛКАМ 20 КГ. ТИЛЛА ВА ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИНГ НОКОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ЖИНОЯТ 15.08.2017, 12:10
2899
 ПОЙТАХТ АЭРОПОРТИДА САЛКАМ 20 КГ. ТИЛЛА ВА ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИНГ НОКОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт.

Афсуски, мазкур талабларга риоя қилмай тилла ва заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга уринишлар ҳам кўзга ташланмоқда.

Яқинда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари мазкур тартибларни бузишга уринган шахслар қилмишларини фош қилишди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бокудан учиб келган фуқаро Г.Казакова божхона кўригидан ўтказилганда, 5 жуфт зирак, 3 дона узук ва бошқа заргарлик буюмларини багажидаги кийимларнинг ички астарига қадаб қўйганча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган ушбу тилла тақинчокларнинг умумий оғирлиги 52 гр.ни ташкил қилди.

“Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган фуқаро Х.Жамалитдинованинг безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди. Холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ушбу аёл жинсий аъзосига 107 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини яширгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилаётгани ҳақида “Тошкент-Аэро” ИБК ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳукукни муҳофаза қилувчи бошка идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2017 йилнинг ўтган 7 ойи давомида аниқланган 89 та божхона коидабузарликлари натижасида қиймати 1,3 млрд. сўмдан ортиқ салкам 20 кг. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноконуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси худудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва кимматбаҳо металдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz