Му5
3

Чекишни ташлаш учун 5 та сабаб

САЛОМАТЛИК 22.11.2013, 17:14
25563
Чекишни ташлаш учун 5 та сабаб
Кашанда сигаретани ташлаш керак деган фикрга қанчалик эрта келса, бу унинг ва атрофидагиларнинг саломатлиги учун шунчалик яхши.

«АиФ» нашри чекишни иложи борича тезроқ ташлаш учун 5 та муҳим сабабни тўплашга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб,чекишни ташлаш…
 
Вақтингизни ва пулингизни тежайди. Ўртача кашанда суткасига 20 дона сигарета чекади,битта сигаретага тахминан 3 дақиқа сарфланади, яъни у кунига бир соат, йилига эса 365 соат вақтини йўқотади. Бу бир йилда 15 кунни, яъни икки ҳафталик таътилни ташкил этар экан. Бундан ташқари, сигареталардан ҳафтасига, ойига, йилига қанча пул тежаш мумкинлигини ҳам ҳисоблаш қийин эмас. Бу пулга ўзингиз анчадан бери хоҳлаётган, бироқ негадир сотиб олишга ботинмаётган буюмингизни харид қилишингиз мумкин. 

Узоқ умр кўрасиз
. Тиббий тадқиқотларга кўра, кашандалик инсоннинг 7-10йиллик умрига зомин бўлар экан.  Кашандалик кўзи ожизлик, эмфизема, катаракта, карлик, сурункали бронхит, гипертония, миокард инфаркти, кардиосклероз, стенокардия, сурункали гастрит, кариес, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, артериялар ва веналар тромбози, бепуштлик,
импотенция, пародонт касалликлари, шиллиқ пардалар яраси, цистит ва ҳоказо касалликларни келтириб чиқариши энди ҳеч кимга сир эмас.  Саратон эса тамаки чекиш ҳолатларининг 90%да ривожланади. Ушбу касаллик турлари ичида бурун чуқурликлари саратони, оғиз бўшлиғи саратони, ошқозоности бези саратони, буйрак саратони, кўкрак бези саратони кўп учрайди. Бошқа онкологик касалликлар орасида ўпка саратонидан ўлиш ҳолатлари тез-тез қайд этилади. 
Айтгандай, кашандалик етказадиган зарарни камайтиришнинг иложи йўқ. Сигарета тутунида 19 та канцероген модда бўлиб, кашанда енгил ёки ментолли сигареталарни сотиб олганида ҳам, кунига бир дона сигарета чекканида ҳам, уларнинг барчаси кашанданинг организмига тушади.

Ташқи қиёфангиз яхшироқ кўринишига ва “анқибтурмаслигингизга” таъсир қилади.
Кашандадан тамаки ҳиди келиб туриши шубҳасиз, бу ҳатто баъзидакашанданинг ўзига ҳам ёқмайди. Бунда ҳамма нарсадан – кийимлар, соч, тери ва оғиздан тамаки ҳиди “анқиб” туради. Тамакининг ҳиди фақат икки кун чекилмаган тақдирдагина йўқолади.  Шунингдек, кашандалик кишининг ташқи қиёфасига салбий таъсир кўрсатади – тишлар, тирноқлар ва тери сарғаяди, ажинлар сони кўпаяди ва бу “кашанданинг юзи” синдромига олиб
келади. Сигареталар таркибидаги моддалар тери коллагени ва эластини толаларини бузади, натижада у сўлғин бўлиб қолади, таранглигини йўқотади. Томирлар торайиши натижасида тирноқ тўқималарига витаминлар ва минераллар етиб бормайди, оқибатда, улар сарғаяди, қатламларга ажралади ва синади. Сочлар кўримсиз ҳолатга келади.   Сигареталардан воз
кечиш косметолог ҳузурида бепул бўлишга тенгдир. Сигареталарни ташлаганингиздан
кейин бир ойдан сўнг чеҳрангиз ранги ўзгарганини кўрасиз, хусусан, баъзи бир тери муаммолари, тишлар ва тирноқлардаги сарғайишлар йўқолади. Бундан ташқари, тамакидан воз кечиш уйқуни йўлга солишга ҳам ёрдам беради. 

Ҳаёт учун хатардан халос этади
. Оддий кашанда чекиш учун танаффус қилиш вақтиниўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. У юрган йўлида чекиши мумкин, бу билан
ўпкага тушадиган юкламани оширади. Машина рулида чекаётганида йўлдан чалғийди,
бу эса автоҳалокатга олиб келиши мумкин. Статистика маълумотларига кўра,
уйлардаги ёнғинларнинг учдан бир қисми ўчирилмаган сигареталар туфайли содир
бўлар экан.

Атрофингиздаги одамларни қутқаради
. Ҳар йили пассив кашандалик туфайли келиб чиққан касалликлардан дунё бўлаб 600 000 киши вафот этади. Тамаки тутуни кашанданинг
барча оила аъзолари ва шунчаки унинг ёнида бўладиган одамлар учун зарарли.
Ҳавога чиқариладиган тутунда кашанда ичига ютадиган тутунга қараганда
канцероген моддалар миқдори юқори бўлади. Тутунга тўлиб кетган хонада 8 соатдан
ортиқ вақт бўлиш эса бешдан ортиқ сигаретани чекиш билан тенг. Айнан шу боис
ҳозир жамоат жойларида чекиш тақиқланмоқда.

P. S. Кашандаларни яна қандай кўнгилсизликларкутмоқда?

Кашандалар 2-4 марта кўпроқ псориазга чалинади.
Кашандалик эркакларда импотенция хавфини оширади.
Кашандалар 1,7 марта кўпроқ кар бўлади.
Кашандалик ҳомиладорлик пайтида турли асоратларга олиб келади.
Кашандалик кўзи ожизлик сабабчисига айланиши мумкин, бу билан, айниқса, кексалар ўзини хатарга қўяди.
Чекувчи эркакларда ўғил фарзандлар 2 марта камроқ туғилади.
Бепуштлик ҳолатларининг 13% кашандалик туфайли келиб чиққан.
Кашандалар чекмайдиганларга қараганда 53% кўпроқ ажрашади.
Кунига бир қутидан кўпроқ сигарета чекувчи кишиларнинг “IQ”си чекмайдиганларга қараганда 10 баллга паст.

Шарҳлар