Долзарб мавзулар Молия

​НОҚОНУНИЙ ВАЛЮТА ОЛДИ-СОТДИСИГА ҚЎЛ УРГАН ФУҚАРОЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бўлимлар: Жиноят
Теглар:
Добавлено: 13.09.2017, 15:39

Мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш борасида изчил чора тадбирлар амалга оширилиши янги имкониятлар эшигини очди. Аммо шундай бўлишига қарамай, айрим юртдошларимиз мўмай даромад орттириш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдисига қўл уришмоқда.

Фуқаролар Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов ноқонуний даромад олиш мақсадида чет эл валютасини айрибошлашни кўзлаб, фуқаро Бабаевага валюта маблағларини ўтказишни таклиф қилди.

Улар ҳар бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади, деб ёзади Uzbekistan24 нашри.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии