Му5
4

Қаҳва қачон соғлиқ учун хавфли?

САЛОМАТЛИК 26.11.2013, 15:48
6144
Қаҳва қачон соғлиқ учун хавфли?
Вэйн Стэйт университети олимлари уйқудан ҳатто олти соат олдин ичилган 2-3 чашка қаҳва ҳам одамни бир соат уйқудан маҳрум этиши ҳақида огоҳлантиради.

“The Daily Mail”нинг қайд этишича, кечки овқатданкейин ичилган қаҳва уйқу режимини бузиши аниқ.

Мутахассислар бу борада 12 нафар кўнгилли билан тадқиқот ўтказди. Эксперимент давомида уларга таркибида 400 миллиграмм кофеин моддаси (тахминан 2-3 чашка қаҳвага тенг) бўлган таблеткалар берилди.
Тўрт кун давомида одамлар уларни уйқудан 6 ва 3 соат олдин ҳамда ухлаш учун чироқ ўчирилаётган пайтда яна бир порциядан қабул қилган.   Кофеинли таблеткалар туфайли тадқиқот иштирокчилари бир соат уйқусини йўқотган ҳолда тунда кўпроқ у ёқ бу ёққа ағдарилган. Демак, тўйиб ухлашни истаган одам, кечқурун соат 5 дан кейин қаҳвадан воз кечгани маъқул, чунки кофеиннинг рағбатлантирувчи таъсири олти соат сақланиб туради.  

Кофеин уйқуга кетишни таъминловчи бирикманинг, яъни мелатонин моддасининг ҳосил бўлиши жараёнини бузади. Мелатонинни ғуддасимон без ишлаб чиқаради, у циркада ритмларини назорат қилишга ёрдам беради ва танага қачон ухлаш ва қачон уйғониш кераклигини “айтиб туради”. Бундан олдин кофеинли қаҳва мелатонин миқдорини 50% га камайтириши ва бу билан уйқунинг давомийлигини 1,5 соатга қисқартириши исботланган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz