my5

​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

ЖАМИЯТ 26.09.2017, 09:02
Теглар: Ўзбекистон, Россия, Шавкат Мирзиёев, Президент
2017
​ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг топшириғига биноан мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, юқори ва олий даражадаги мунтазам учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг изчил ривожланиши ва янада мустаҳкамланишига, турли соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Мамлакатларимиз ўртасида мавжуд бўлган "яшил йўлак" доирасида Россия бозорига етказиб берилаётган ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг тури ва ҳажми кенгайиб бормоқда. Россия ташкилот ва компаниялари ҳар йили Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу ойнинг бошида бўлиб ўтган навбатдаги ярмарка якунида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган экспорт шартномалари имзоланди.

Агросаноат мажмуида қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Интенсив боғдорчилик, иссиқхоналар хўжалиги, чорвачиликни ривожлантириш, селекция ва уруғчилик соҳалари шулар жумласидандир. Мамлакатларимиз илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмини ошириш учун қулай шароитлар яратиш ва замонавий савдо-логистика инфратузилмасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аграр соҳада кооперацияни кучайтириш ва қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, уруғлик ва ветеринария препаратлари тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди. Малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Россия қишлоқ хўжалиги вазири давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумат раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди, дея хабар беради ЎзА.

Александр Ткачев Россия мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 66 мингга яқинлашди

27.10.2020, 23:17

2020 йил 27 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 944 (+63) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 6 нафари Тошкент шаҳрида, 57...
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

27.10.2020, 22:56

Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига...
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди

27.10.2020, 22:13

Россиянинг «Вектор» вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази мамлакатдаги коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқаришни бошлади. Meduza’нинг «РИА Новости»га таяниб хабар беришича, бу ҳақда «Роспотребнадзор»...
Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин

27.10.2020, 21:20

Россияда меҳнат мигрантлари патентсиз ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан меҳнат мигрантларига мамлакатда патентсиз ишлаш ҳуқуқини...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° небольшая облачность
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92