my5

​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

ЖАМИЯТ 30.09.2017, 09:32
Теглар: Авто, GM Uzbekistan
5036
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат турини таклиф этди.

29 сентябрь куни компания Ягона савдо портали - Chevrolet.uz ни ишга туширди. Бу ўз йўналишида ягона бўлган хизмат, харидорга реал вақтда ўзи учун керакли бўлган автомобил конфигурациясини, яъни унинг: моделини, рангини, мос келувчи тўпламини, шунингдек, автомобилни харид қилиш мақсадида ариза бериш учун энг яқин автосалонни танлаш имконини беради.

Ариза беришдан аввал бўлажак харидор ўзи харид қилмоқчи бўлган автомобил тури тўғрисида барча маълумотларни визуал форматда олиши мумкин. Яъни унинг интерьер ва экстерьери, айнан шу тўпламга доир мавжуд функциялари билан танишиш ва автомобилни харид қилишга аризани расмийлаштириш имконияти яратилган.

Автомобил харид қилишга аризани расмийлаштираётган бўлажак харидор, керакли автосалонда ўзи учун аниқ моделга буюртма бериши ва шундан сўнг ўзи учун қулай бўлган усулда шартнома расмийлаштиришга ва пул маблағларини тўлашга ўз навбати яқинлашаётганини кузатиб бориши мумкин.

Янги тизим автомобил харид қилишни максимал даражада қулайлаштиришга ва шу билан бир вақтнинг ўзида, автомобилни харид қилишнинг барча босқичларининг шаффоф бўлишини таъминлашга қаратилган.

GM Uzbekistan янги порталнинг иш фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттиради. Кейинги қадам ушбу сайтнинг мобил иловасини ишлаб чиқиш ва мижозлар учун сифатли янги функцияларни қўшиб бориш бўлади.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
​«GM UZBEKISTAN» ХОДИМЛАРИДАН БИРИНИНГ ФИРИБГАРЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ

03.08.2017, 10:22

«GM Uzbekistan» АЖ «Сирдарёавтотеххизмат» МЧЖ ходими Абдумурод Хакбердиевни автомобилларни сотишда Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига берилган сертификатлардан фойдаланган ҳолда фирибгарликка йўлга қўйганлиги сабабли қўлга олинганлиги юзасидан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81