Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов оммавий ахборот воситалари ходимлари
билан учрашув чоғида маълум қилди.
— Президентимиз таъкилаганларидек, биринчи навбатда мактаб формасининг бир хилда бўлиши ўқувчилар ўртасидаги тенгликни таъминлайди, — деди вазир. — Ўқувчи билан талаба кийими билан ҳам бир-биридан фарқ қилиши керак. Форма борасидаги таклифимизни ота-оналар ҳам яхши қабул қилишди. Шу пайтга қадар ҳам мактаб ўқувчиларнинг ўз формалари бор эди. Лекин бу турли мактабларда турлича эди. Ҳозирда бир қанча дизайнерлар бу масала устида иш олиб боришмоқда. Яқинда бу кийимлар ота-оналар ва педагоглар муҳокамасига қўйилади. Январдан бошлаб дўконларга тарқатилади.