Му5
4

​МОРГАН ФРИМАН САБАБЛИ ЎЗБЕКИСТОНДА НАМОЙИШИ ТЎХТАТИЛГАН ФИЛЬМ 11 ОКТЯБРДАН ЭКРАНЛАРГА ЧИҚАДИ

МАДАНИЯТ 05.10.2017, 10:57
2048
​МОРГАН ФРИМАН САБАБЛИ ЎЗБЕКИСТОНДА НАМОЙИШИ ТЎХТАТИЛГАН ФИЛЬМ 11 ОКТЯБРДАН ЭКРАНЛАРГА ЧИҚАДИ

Голливуд юлдузи Морган Фриман суратидан кино рекламасида берухсат фойдалангани боис намойиши тўхтатилган “Дайди” фильми режиссёри Сирожбек Абдуллаев фильмини экранларга чиқаришга расман рухсат олганини билдирди.

Сирожбек Абдуллаевнинг режиссёр сифатидаги илк фильми 11 февралдан экранларга чиқарилиши лозим эди.

Бироқ "Ўзбеккино" агентлиги "Дайди" фильмини реклама қилишда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари кузатилгани сабаб фильм тақдимотини ўтказиш ва уни намойиш қилишни тўхтатиб қўйганди.

"Ўзбеккино" фильмнинг трейлери, баннерлари ва чипталарида Ҳолливуд юлдузи Морган Фриманнинг 2014 йилда ишлаб чиқарилган "Сўнгги рицарлар" фильмида суратга тушган қиёфаси акс эттирилганини аниқлаган ва буни ноқонуний деб топган.

Режиссёр Абдуллаевнинг айтишича, қайд этилган камчиликларни бартараф қилгач, фильм намойишига қайта рухсат олган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz