Россиянинг Владимир тумани Покров станцияси ҳудудида автобус ва поезд тўқнашиб кетди. Мудҳиш ЙТҲ оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.
Темир йўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашиб кетди. Бунга сабаб автобуснинг мотори ўчиб қолгани бўлган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи иш олиб бормоқда, дея хабар беради "Россия 24" телеканали.
Вести.ру нашрининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқаролари. Шунингдек қурбонлар орасида бир нафар бола борлиги ҳам маълум.