Му5
3

​БИШКЕК ВА ЎШДА "ОЙҚИЗ ЭРТАГИ" НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

МАДАНИЯТ 06.10.2017, 11:43
1247
​БИШКЕК ВА ЎШДА "ОЙҚИЗ ЭРТАГИ" НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ

2017 йил 5 октябрь куни Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди.

Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Қирғизистонга юртимиз маданияти ва санъатининг бир гуруҳ вакиллари йўл олди. Улар орасида ўзбек кинематографияси намоёндалари ҳам бор.

Бишкек ва Ўш шаҳарларида ўтказиладиган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида расмий учрашувлар ҳамда “Замонавий Ўзбекистон” номли тасвирий санъат ва фото кўргазма, концерт дастурлари ва “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган, кинорежиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Ойқиз эртаги” бадиий филми тақдим этилади.

2016 йилнинг 20 майидан экран юзини кўрган “Ойқиз эртаги” тарихий эртак филмини яратишда замонавий технологиялар, компютер графикасидан кенг фойдаланилган. Киноасарда ватанни севиш, унинг дахлсизлигини кўз қорачиғидек асраш, мардлик, ҳалоллик, ёвузликка қарши кураш сингари эзгу ғоялар улуғланган.

Бош ролларни таниқли ёш актёрлар Йигитали Мамажонов ва Юлдуз Ражабова ижро этган. Фильм сценарийси муаллифи — Муҳаммад Давлатиллоҳ, режиссёр — Акбар Бектурдиев.

Мазкур картина қирғизистонлик томошабинларда ҳам илиқ таассурот қолдиришига ва Ўзбекистон маданияти кунлари қардош ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига катта хисса қўшади, деган умиддамиз.

Шарҳлар