Му5
4

​2018 ЙИЛНИНГ БАҲОР ОЙЛАРИДА ИЛК ЎЗБЕК-ЯПОН БАДИИЙ ФИЛЬМИ СУРАТГА ОЛИНАДИ

МАДАНИЯТ 08.10.2017, 12:18
1143
​2018 ЙИЛНИНГ БАҲОР ОЙЛАРИДА ИЛК ЎЗБЕК-ЯПОН БАДИИЙ ФИЛЬМИ СУРАТГА ОЛИНАДИ

Япониялик таниқли режиссор Киёши Курасава бошчилигидаги “Loaded Films Co.Ltd” компанияси вакилларидан иборат делегациянинг юртимизга ташрифи доирасида 5 октябрь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида учрашув ташкил этилди.

Бу йил Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил ҳамда А.Навоий номидаги Давлат академик катта театри биноси қурилганига 70 йил тўлади.

Маълумки ушбу муҳташам бино қурилишида япониялик ҳарбийлар иштирок этган. Учрашувда ўзаро дўстлик ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди ва юқорида қайд этилган саналар муносабати билан икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ришталаридан ҳикоя қилувчи ўзбек-япон бадиий филмини яратиш ҳақида фикр алмашилди. Режиссор Киёши Курасава ушбу филм Ўзбекистон ва Япония дўстлигининг ёрқин белгиси бўлиб қолишига ишонч билдирди.

- Мен бундан 30 йил аввал Марказий Осиё тарихи, буюк Амир Темур шаҳси ва унинг қудратли империяси ҳақида ўқиб, бу заминга бўлган қизиқишим ниҳоятда ошган. Бугун япон ёшлари асосан Европа мамлакатлари ёки Америка билан чегараланиб қолмоқда. Мен ушбу фильм орқали дунёда Ўзбекистондек шонли тарихга эга бўлган буюк мамлакатлар борлиги ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. Ўйлайманки ушбу замонавий филм Ўзбекистон номини дунёга янада яқинроқ танитишга хизмат қилади, дейди Курасава.

Филмни суратга олиш ишлари Ўзбекистонда, 2018 йилнинг баҳор ойларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда ўзбекистонлик ва япониялик актёрлар рол ижро этади. Бунинг учун Япониядан 40 кишилик гуруҳ ташриф буюриши кутилмоқда. “Ўзбеккино” Милллий агентлиги актёрлар танлови, филмни суратга олиш жойларини аниқлаш ва техник таъминот масалаларида яқиндан кўмак бериши кўзда тутилган.

Учрашувда томонлар шунингдек, филм сценарийси, айрим ташкилий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Делегация аъзолари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу қўшма лойиҳа ҳар икки томон учун бирдек манфаатли бўлишини қайд этдилар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz