Му5
4

ЖАР собиқ президенти Нельсон Мандела вафот этди

ДУНЁ 06.12.2013, 10:13
2104
ЖАР собиқ президенти Нельсон Мандела вафот этди
Жанубий Африка собиқ президенти ва жаҳон Нобель мукофоти соҳиби Нельсон Мандела 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун кечаси мамлакатнинг ҳозирги президенти Жейкоб Зума хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Мандела Йоханнесбургдаги уйида узоқ вақт бетобликдан сўнг вафот этган. У ўпка инфекциясидан азият чеккан.
 
Зуманинг телевизион мурожаатида айтилишича, Мандела давлат томонидан иззат-икром билан дафн этилади. ЖАР президенти собиқ раҳнамо ҳотирасига барча байроқларни туширишни буюрди.
 
ЖАР тарихидаги илк қоратанли президент Нельсон Мандела 1918 йилнинг 18 июл куни Куну қишлоғида (бантустан Транскей) қабила бошлиғи оиласида таваллуд топган.
 
У туғилганда унга «Ролихлахла» исми берилган. Мактабда чоғида у британча Нельсон исмига ўзгартирилган.
 
ЖАР президенти лавозимини 1994-1999 йилларда эгаллаган Нельсон Мандела  апартеид даврида инсон ҳуқуқлари учун курашган энг машҳур фаоллардан бўлиб, бунинг учун у 27 йил қамоқда ўтириб чиққан.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz