Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

​III РЕСПУБЛИКА “PROLOGUE” ФЕСТИВАЛИГА АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНДИ

Бўлимлар: Маданият
Теглар:
Добавлено: 12.10.2017, 09:25

2017 йилнинг 27-30 ноябрь кунлари “PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар III Республика фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилади.

Бу йилги фестивал дастури янги кинолойиҳалар питчинги, режиссура, операторлик иши ҳамда драматургия соҳалари бўйича маҳорат дарслари, Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида давра суҳбатини қамраб олгани билан аввалги йилгиларидан фарқ қилади.

Шунингдек, бу йил “PROlogue”да “Йилнинг энг яхши актёри” ҳамда “Йилнинг энг яхши актрисаси” ҳам тақдирланади.

Фестиваль доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этиладиган брифингда журналистлар жараён ҳақида атрофлича ахборот олишлари мумкин бўлади.

Фестивалда иштирок этиш учун аризалар шу йилнинг 31 октябригача Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан қабул қилиб олинади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии