Му5
4

ЕИ Непалнинг барча авиакомпанияларини “қора рўйхат”га киритди

ДУНЁ 06.12.2013, 16:59
1455
ЕИ Непалнинг барча авиакомпанияларини “қора рўйхат”га киритди
Европа Иттифоқи Непалда жойлашган барча авиакомпанияларга ЕИнинг 28 та мамлакати устидан парвозларни амалга оширишни тақиқлади.

Транспорт масалалари бўйичаеврокомиссар Сийм Калласнинг сўзларига кўра, шу тарзда “хавфсиз бўлмаган авиакомпаниялар рўйхати” кенгайтирилган. 

"Непалдаги парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги ҳозирги вазият, у ердаги барча авиакомпанияларни ЕИ парвозлар хавфсизлиги бўйича “қора рўйхат”га киритишдан бошқа чорани қолдирмаяпти. Биз бундай чоралар фуқаро ва юк авиацияси соҳасидаги парвозлар
хавфсизлигини сезиларли даражада оширишга ёрдам беришига умид қиламиз”, - дея таъкидлайди еврокомиссар.

Мазкур чора 2006 йил мартида Еврокомиссия томонидан илк бор тақдим этилган мавжуд “қора рўйхатга” 22-қўшимча бўлди. Ўшанда рўйхатга асосан Африка мамлакатларининг 90 та авиаташувчиси киритилган эди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz