Му5
4

Энди британияликлар пенсияга 70 ёшида чиқади

ДУНЁ 06.12.2013, 17:20
1961
Энди британияликлар пенсияга 70 ёшида чиқади
Буюк Британия молия вазирлигининг раҳбари Жорж Осборн мамлакатдаги пенсия ёши 70 ёшгача кўтарилиши ҳақида маълум қилди.

Хусусан, 1990-йилларда туғилган фуқаролар фақат 2060йилдан кейингина пенсияга чиқиши мумкин. Ушбу ислоҳот яқин 50 йил ичида 500 миллиард фунт стерлингни тежаш имконини беради. Осборн ҳаётнинг ўртача давомийлигига асосланган ҳолда янги формулани таклиф этди. Бу 1908 йилдан буён Британия ҳукуматида давлат пенсиясини жорий этиш ҳақидаги энг узоқ давом этган дастур ҳисобланиши қайд этилади. 

Шунингдек, вазир ўзининг куз мавсумида билдирган “Буюк Британия иқтисодиётини масъулиятли тарзда тиклаш” ҳақидаги фикри британияликларгача етиб бориши умидида харажатларни бир миллиард фунт стерлингга қисқартириш таклифини ҳам эслатиб ўтди. Вазирнинг фикрича, бу давлат молиясини аста-секин тиклаш ва ёшлар орасидаги ишсизлик даражасини камайтиришга ёрдам беради.

Ҳукумат инсоннинг катта ёшдаги умрининг учдан бир қисми ҳақли равишда дам олишга сарфланиши керак деган ғояни илгари сурувчи тадқиқот натижаларини ҳам эътиборга оладиган бўлди. Энди меҳнат ва пенсиялар вазирлиги ҳар беш йилда бир марта британияликлар умрининг ўртача давомийлиги ҳақидаги ҳисоботларни янгилаб боради, уларнинг асосида пенсия ёшини ўзгартириш ҳақидаги масала ҳал этилади.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz