06.12.2013 17:37
Гонконгда дунёдаги энг қиммат этик тақдим этилди
Кўргазма иштирокчиларига этикни хитойлик рассом аёл Ю Чжоу тақдим этди. У этикларни
подиумда юриб кўрсатди. Ҳозирча пойабзалнинг аниқ оғирлиги айтилмаяпти, бироқ этикларга 4,7 кг олтин ва 1550 карат бриллиант кетгани маълум.
Этикларни безаш учун жами 39083 та кулранг, оч пушти, ёрқин пушти ва шампань рангли бриллиантлардан фойдаланган. Пойабзалнинг ўлчами 39-европа ўлчамига тўғри келади. Этикларнинг нархи – 3,2 миллион доллар.