Му5
4

Неандерталликлар кўп хонали уйларда яшаган

ДУНЁ 07.12.2013, 15:28
2865
Неандерталликлар кўп хонали уйларда яшаган
Канадалик антропологларнинг аниқлашича, неандертал одамлар ўз уйларини худди ҳозиргидай ташкиллаштирган экан.

Олимлар қадимий аждодларимиз яшаган Италиянинг шимоли-ғарбидагиғорларни текширганидан кейин ана шундай хулосага келди.

Маълум бўлишича, неандерталликлар ўзларининг ов ва меҳнат қуролларини ҳамда ҳайвон териларини ғорларнинг турли қисмларида сақлаган, дея хабар беради “Nature World News”. Бу
140 000 йил олдин қадимги одамлар ўзининг яшайдиган жойини ҳозирги уйлардаги каби зоналарга ажратганлигидан далолат беради.

Антропологлар яшаш жойнинг устки қисмида ошхонага ўхшаш жой бўлганини аниқлади, буни у ердан топилган ҳайвонларнинг қолдиқлари ҳам исботлайди. Бошқа бир зона ўчоққа ажратилган, унинг атрофида оила тўпланган ва ётоқхона бўлган. Учинчи зонада эса турли тош асбоблар тайёрланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz