09.12.2013 10:32
Ер сайёрасида совуқ ҳаво рекорди ўрнатилди
Ҳароратни ўлчаш ишлари сунъий йўлдош орқали Америка қор ва муз маълумотлари бўйича миллий марказ мутахассислари томонидан амалга оширилди. Бундан олдинги рекорд – Цельсий бўйича 89,2 даража – Антарктидада 1983 йили Россиянинг “Восток” станциясида қайд этилиб, ўшандан буён у ернинг “совуқ қутби” ҳисобланарди.
"Фудзи гумбази" станцияси Антрактидадаги энг баландда жойлашган иншоот ҳисобланади. У денгиз сатҳидан 3786 метр баландликда жойлашган.
“National Geographic”нинг қайд этишича, Шимолий ярим шардаги мутлақ минимум бироз пастроқ: қарийб минус 70 даража. Аммо бу кўрсаткичлар денгиз сатҳида, яъни
Верхоянск шаҳрида қайд этилган.