42

APPLE ҚУРИЛМАЛАРИНИ ХАВФДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ДАСТУРЛАР: Fingerprint Login

HI-TECH 19.10.2017, 15:01
631
APPLE ҚУРИЛМАЛАРИНИ ХАВФДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ДАСТУРЛАР:  Fingerprint Login

Дастур ҳақида:

Ушбу дастур iOS 7.0,iPhone, iPad ва iPod каби уяли алоқа воситаларига мос келади. Дастур орқали сиз юқорида келтирилган уяли алоқа воситалари учун ҳар бир илова (дастурга хавфсизлик, яъни ўз бармоғингиз орқали пароль ўрнатишингиз мумкин. Энди сиз турли паролларни хотирангизда сақлаб юришингизга ҳожат қолмайди. Барчаси ўз бармоғингиз орқали амалга оширилади. Ҳозирда ушбу ишончли дастурнинг 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари мавжуд. Сиз ҳам бу бепул, ишончли ва албатта қулай дас­турдан ҳозирнинг ўзиданоқ фойдаланинг.

Қулайликлари:

1. WhatsApp, iMessage, Facebook ва яна шунга ўхшаш дастурларнинг ишончли ҳимоя қилиниши;

2. Cизга таниш турли тилларнинг мавжудлиги;

3. Фойдаланувчи томонидан танланган ҳар бир дастурнинг бармоқ изи ёрдамида ҳимоялаши.

Дастурни ишга тушириш:

  • Дастур иловасини очинг;
  • Масалан, WhatsApp каби иловаларни қулфлаш учун бармоқ изингизни киритинг (Scan);
  • Хавфсизлик пароли муваффақиятли ўрнатилди! Энди илова фақат киритилган бармоқ изи орқали очилади;
  • Ҳар бир илова дастурга худди шундай қилиб хавфсизлик паролини ўрнатишингиз мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz