Му5
46

ҚАНД МИҚДОРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛАДИГАН ПЛАСТИР

HI-TECH 20.10.2017, 13:48
1183
ҚАНД МИҚДОРИНИ  НАЗОРАТ ҚИЛАДИГАН  ПЛАСТИР

Сиз суратда кўриб турган бу пластир графиндан ясалган бўлиб, бир қарашда татуировка ёки замонавий тақинчоққа ҳам ўхшаб кетади. Аслида бу медикамент қондаги қанд миқдорини сақлаб туриш ва диабетик дориларни баданга киритиш учун ўйлаб топилган.

Бу восита Сеул давлат университети доценти Те Хён Ким ва унинг жамоаси томонидан яратилган. Унинг сенсорлари тана ҳарорати ва тернингкимёвий таркиби ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва смартфонда ўрнатилган махсус иловага юборади. Тизим терингиз таркиби асосида бирор даволаш чорасини мақбул деб топса, махсус илова пластирга тегишли даво чоралари хусусида маълумот жўнатади. Дори танага пластирда ўрнатилган кўплаб микроскопик игналар ёрдамида киритилади.

Бу медикамент устидаги ишлар ҳали давом этмоқда. Маълум бир камчиликлар ўз ечимини топса, келгусида бу пластир ёрдамида кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
rightuz