Му5
3

Ван Дамм иштирокидаги видео Youtube рекордини ўрнатди

ДУНЁ 31.01.2014, 12:44
3355
Ван Дамм иштирокидаги видео Youtube рекордини ўрнатди
Жан-Клод Ван Дамм иштирокидаги реклама ролиги Youtube тарихидаги энг кўп кўрилган авто реклама бўлди. У бир неча ой ичида 68,5 млн марта кўрилди. 

Ноябр ойида Жан-Клод Ван Дамм “Volvo” компаниясининг реклама ролигида суратга тушган эди. Ўшанда актёр юк машиналарининг "Dynamic Drive Steering” бошқарув тизими ишончлилигини намойиш этиш мақсадида ҳаракатланаётган икки юк машинаси орасида шпагат ҳаракатини бажарган.

<center><iframe width="480" height="300" src="http://mover.uz/video/embed/Ejfiij9u/" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>
 
Маълумотларга кўра, Volvo бу реклама учун 4,7 миллион доллар сарфлаган ва ундан 4 миллиони Ван Даммнинг гонорари бўлган. Компания эса бундан ҳозирга келиб 170 миллион доллар фойда кўрган.

Шунингдек, видеодаги ҳаракат монтажми ёки ҳақиқатлигига ойдинлик киритиб ўтилди. Volvo компанияси вакилининг сўзларига кўра, видеода ҳеч қандай монтаж ишлатилмаган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz