41

"LG" ЎРАМА ТЕЛЕВИЗОРЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

HI-TECH 20.10.2017, 13:56
738
"LG"  ЎРАМА  ТЕЛЕВИЗОРЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

Жанубий Кореянинг телевизор ишлаб чиқариш бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган "LG" компанияси яқинда АҚШда бўлиб ўтган технология кўргазмасида ўзининг қайриладиган телевизион OLED-панелини намойиш этди.

“The Korea Times” нашрининг маълумот беришича, LG Electronicsнинг 55-дюймли бу янги маҳсулоти ҳозирча фақат кўргазма учун ишлаб чиқарилган, холос. Уни оммавий савдога чиқариш учун яна 2-3 йил керак бўлади. Хабарларга кўра, OLED-панелли қайриладиган экранлар оддий телевизорларга қараганда компанияга кўпроқ фойда келтириши мумкин.

Янги телевизорларни шаффоф ва эгилувчан OLED-панеллар учун LG Display, батареяларни эса LG Chem корхоналари ишлаб чиқаради. Бироқ мазкур кўринишдаги маҳсулотларнинг оммалашуви учун тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Бироқ компания раҳбарияти ушбу маҳсулот инсонлар ҳаётига янгича ўзгариш олиб киритишга ишонч билдирмоқда.

Мазкур янги маҳсулотнинг ҳар тарафи дисплей билан қопланган. OLED-панел ўзининг эгилувчанлиги ва шаффофлиги сабаб ўз ранги ва шаклини истаганча ўзгартириши мумкин.

Айни пайтда бундай маҳсулотга талаблар ҳозирдан ошиб бораётир. “LG” компанияси эгилувчан дисплейга эга телевизорларни ишлаб чиқариш учун 1 млрд. доллар миқдорида маблағ йўналтирган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz