2018 йилнинг 18 март куни Россияда навбатдаги президент сайлови бўлиб ўтади.
Телебошловчи Ксения Собчак Россия президентлигига ўз номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақида маълум қилди. Унинг очиқ мурожаати «Ведомости» нашрида берилди. Бугунги кунда номзодлар орасида у ягона аёл ҳисобланади.
Владимир Путин Валдай форумидаги учрашув иштирокчиларининг саволларига жавоб бериш чоғида: "Бизда ҳамма нарса бўлиши мумкин, Россия президенти аёл киши ҳам бўлиши мумкин", дея айтиб ўтди. Бу ҳақда life.ru нашри хабар берди.






