my5
Sevimli

Тожикистонлик аёл ўзига қўшиб уч қизини ёқиб юборди

ДУНЁ 31.01.2014, 16:20
Тожикистонлик аёл ўзига қўшиб уч қизини ёқиб юборди
Тожикистон пойтахти Душанбеда махаллий олий ўқув юртининг ходими бензин ёрдамида ўзини ва уч нафар қизини ёқиб юборди. 

Аёлнинг жуда кўп қарзлари, эри ва қариндошлари билан муаммолари бўлган. Бу ҳақда Vesti.ru нашри хабар бермоқда.

Майдамох Умарова воқеа жойида ҳалок бўлган. У Тожикистон техника университетида ишлаган. 
Қолган уч қизи омон қолиб, шифохонага етказилган. Аёлнинг 9 ёшли тўнғич қизининг танаси 50 фоизга, 5 ёшли қизалоқнинг 35% ва энг кичик 9 ойлик қизалоқнинг танаси 25% куйиб кетган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси