41

Халқаро қўнғироқлар ва SMSларда пул тежаш

HI-TECH 21.10.2017, 13:50
772
Халқаро қўнғироқлар ва SMSларда пул тежаш

Бугунги кунда кўпчиликнинг хорижий давлатларда яшайдиган қариндош ёки дўстлари бор. Улар билан минглаб километр масофадаги алоқани қандай ушлаб туриш мумкин? Биз чет давлатларда яшайдиган дўстларимиз ва қариндошларимиз билан мулоқот учун энг мақбул тарифлар ҳақида маълумот олиш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган алоқа операторларига мурожаат қилдик. Чунки халқаро сўзлашув ва SMSлардан қандай пул тежаб, фойдаланишни ҳамма ҳам билавермайди...

Мазкур мобиль алоқа оператори ўзбекистонликларга чет элдаги дўстлари ва яқинлари билан сўзлашиш учун Family хизматини таклиф қилмоқда. Бу хизмат тури Россия, Беларусь, Арманистон, Туркманистон ва Украинадаги МТС алоқа оператори абонентларига арзон нархларда боғланиш имконини беради. Мазкур хизмат турини фаоллаштирган абонентларга чет давлатларига чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси $0,25 центга тушади. Шу билан бирга, мазкур хизматдан фойдаланадиган абонентларга кириш қўнғироқлари бепул.

Мазкур хизматни *111*0031# USSD-команда ва 616003 рақамига 1 рақамини SMS тарзида жўнатиш орқали ҳам фаоллаштириш мумкин.

Хизматни фаол­лаш­тириш бепул, кунлик абонент тўлови эса 0,1 центни ташкил этади.

Хизмат ҳолати­ни *111*003# USSD-сўрови ёки 616003 рақамига хабар жўнатиш орқали текшириш мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+11° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz