Му5
3

“Бунёдкор” Польша клубига мағлуб бўлди

СПОРТ 07.02.2014, 09:38
1296
“Бунёдкор” Польша клубига мағлуб бўлди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 6 феврал куни Анталия йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувини ўтказди.

Спарринг рақиб сифатида Польша чемпионати иштирокчиси “Ягеллония” клуби танланган эди.

Куннинг биринчи ярмида жамоамиз аъзолари машғулот ўтказишгани боис Миржалол Қосимов польшаликларга қарши икки хил таркибни синаб кўрди ва футболчиларга бир хил меъёрда юкламалар берди.

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Учрашувнинг 61-дақиқасида “Ягеллония” аъзолари Давид Пилизганинг пенальтидан киритган голи эвазига ғалаба қозонишди. Учрашув давомида “қалдирғочлар”да ҳам имкониятлар юзага келди. Бироқ рақиб посбонининг маҳорати дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Айниқса Миржамол Қосимов томонидан амалга оширилган жарима зарбасини у катта қийинчилик билан қайтарди. Иккинчи уринишда Анвар Бердиев тепган тўпни ҳам дарвозабон тўсиб қолишга эришди.

“БУНЁДКОР” – “ЯГЕЛЛОНИЯ” (Польша) 0:1 (0:0)

Гол:
Давид  Пилизга пенальтидан 61


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz