АсосийJamiyat

ЖИЗЗАХДА ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ (ФОТО)

'ЖИЗЗАХДА ҲАМИД ОЛИМЖОН ВА ЗУЛФИЯ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ (ФОТО)'ning rasmi

Бугун Жиззах вилоятида ўзбек адабиётининг йирик намояндалари Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним сиймосига ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллар, ёшлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Таниқли адиб ва шоирлар эрта тонгдан Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон боғида жам бўлишди. Хушовоз хонандаларнинг ажойиб хонишлари ва шоира қизларнинг мушоираси атрофга ажиб тароват бахш этди.

Нодир асарлари билан ХХ аср ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган ҳар иккала забардаст ижодкорларнинг умр йўли, бебаҳо хазинаси ёшларга яна бир бор ибрат сифатида кўрсатилди.

Тадбир сўнггида йиғилганлар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар