Му5
50

​ДЕПУТАТЛАР ЖИЗЗАХДАГИ 152 ТА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРДАГИ АҲВОЛНИ ЎРГАНИШДИ

ЭРКИН МИНБАР 05.11.2017, 19:55
14464
​ДЕПУТАТЛАР ЖИЗЗАХДАГИ 152 ТА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРДАГИ АҲВОЛНИ ЎРГАНИШДИ

“Адолат” СДПнинг Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари ташаббуси билан “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик бўйича” вилоятдаги 52 та мактабгача таълим муассасаси ва 110 та умумтаълим мактаблари ўрганилди. Ўрганиш натижалари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комисиясида кўриб чиқилиб, сессия муҳокамаси учун тақдим этиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек депутатлик гуруҳи томонидан вилоятдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари” юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу масала юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича” доимий комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, навбатдаги сессия муҳокамасига киритиш учун тақдим этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
rightuz