Му5
4

“Бунёдкор” испаниялик футболчи билан шартнома тузди

СПОРТ 15.02.2014, 12:25
1718
“Бунёдкор” испаниялик футболчи билан шартнома тузди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси испаниялик 26 ёшли ярим ҳимоячи Карлес Кото билан шартнома имзолади. бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ушбу ярим ҳимоячи 2001-2007 йиллар оралиғида Каталониянинг “Барселона” футбол мактабида таҳсил олган. Профессионал фаолиятини Бельгиянинг “Мускрон” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Испаниянинг “Севилья” ва “Бенидорм”, Кипрнинг “Анортосис”, Грузиянинг “Динамо” Тбилиси ва Белоруссиянинг “Динамо” Минск жамоаларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Испания U-16 ва U-19 терма жамоаларида ҳам бир неча учрашувларда иштирок этган.

Карлес Кото асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида тўп тепади. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи сифатида плеймекерлик қобилиятига ҳам эга.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор”нинг хорижлик легионерлар лимити тўлди. Булар: ҳимоячи Сергей Симоненко, ярим ҳимоячи Карлес Кото ва ҳужумчи Олександр Пишур. Ҳозирча осиёлик легионер лимити бўш турибди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снег
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz