my5
Sevimli

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви «Жар» стадионида ўтказилади

СПОРТ 18.02.2014, 09:19
Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви «Жар» стадионида ўтказилади
Футбол бўйича 2014 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 7 март, жума куни соат 15:00да бошланади.

Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби «Бунёдкор» ўтган мавсум вице-чемпиони «Локомотив»га қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача фақат бир марта Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви ўтказилган бўлиб, 1999 йили Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда 1998 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Навбаҳор» 1998 йилги Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси