Му5
4

Ўзбекистон-БАА учрашувига чипта нархлари маълум бўлди

СПОРТ 19.02.2014, 16:59
4153
Ўзбекистон-БАА учрашувига чипта нархлари маълум бўлди
Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш мусобақаси доирасида Бирлашган Араб Амирликлари термасини қабул қилади.

Учрашув Тошкентдаги янги очилган “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши ҳақида эса аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик. 

Аммо чипталарнинг қачон сотувга чиқиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Таҳминларча, чипталар ўйинга бир ҳафта қолганда сотувга чиқарилади. 

Ўйинга кириш учун беш тоифали чипталар жорий қилинган:

1-тоифа  - 20.000 сўм 
2-тоифа - 15.000 сўм 
3-тоифа (балкон) - 15.000 сўм 
CIP чипталари - 30.000 сўм 
VIP ложалар - 150.000 сўм

Шунингдек, [url=http://www.uff.uz/news/sections/asia/115031]Uff.uz сайтининг хабарига кўра, оилавий ёки жамоавий гуруҳлар учун стадионда 6, 8 ва 10 кишилик алоҳида VIP хоналар ҳам мавжуд. 

Ҳашаматли ва барча қулайликларга эга бўлган замонавий стадионга жамоавий ташриф буюриш истагида бўлганлар 230-93-39 телефон рақами орқали маълумот олишлари мумкин.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz