Му5
4

Сочи-2014. Артем Воронов 67-ўринни эгаллади

СПОРТ 20.02.2014, 10:46
1401
Сочи-2014. Артем Воронов 67-ўринни эгаллади
Россиянинг Сочи шаҳрида давом этаётган XXII қишки Олимпиада ўйинларида эркаклар ўртасида ўтказилган гигант-слалом мусобақаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. 

Икки уриниш якунларига кўра энг юқори (2:45.29) натижани қайд этган америкалик Тед Лигети олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни франциялик Стив Мисилье (2:45.77) ва Алексис Пентюро (2:45.93) эгаллашди. 

Мазкур мусобақаларда иштирок этган ҳамюртимиз Артем Воронов 3:15.45 сония натижани қайд этиб, жами 109 нафар спортчи орасида 67-ўринни эгаллади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz